.
 Блог
Главная » 2009 » Sentyabr » 17 » ISLOMIY.
03:38
ISLOMIY.
КУНДАЛИК 40 САВОЛ :

«Охиратда ҳисоб қилинишдан аввал бу дунёда ўзингизни ўзингиз ҳисоб-китоб қилиб турингиз». (Умар ибн ал-Хаттоб)


Ҳаркуни ўзингизга ушбу саволлар билан мурожаат этиб туринг:


1. Бугун эрталаб ўнг тарафдан туриб, калимаи тавҳид ҳамда калимаи тамжидни ўқидингми?


2. Бугун кун чиққунга қадар, Қуръон ўқиб, Аллоҳни зикр қилдингми?


3. Бугунги кунинг учун ҳалолдан ризқ топиб, ҳалолдан ризқ ейишни сўрадингми?


4. Бугун бомдод ва шом намозларидан сўнг, истиғфор айтдингми?


5. Бугун беш вақт намозни эркаклар масжидда ва аёллар болалар билан уйда ўқидиларми?


6. Бугун 360 аъзойингдан ҳар бирининг садақоти учун икки ракаат зуҳо намозини ўқидингми?


7. Бугун азон чақирилгандан сўнг, унинг дуосини ўқидингни?


8. Жума кунги намозгача вожиб бўлган амал – ғусл олдингми?


9. Бугун овқатланаётганингда, кийим кияётганингда махсус дуоларни ўқидингми?


10. Бугун Ислом динида бўлганинг учун Аллоҳга ҳамду-сано айтдингми?


11. Бугун кўзинг кўргани, қулоғинг эшитгани, қалбинг фаҳмлагани учун шукрлар айтдингми?


12. Бугун тирик юрганингни ғанимат билиб, ўлимингга тайёргарлик кўрдингми?


13. Бугун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайси суннатини тирилтирдинг?


14. Бугун ҳадислардан қанча ўргандинг ва бошқаларга қанча ўргатдинг?


15. Бугун кўзингни, қулоғингни, баданингни ҳаромдан тийдингми?


16. Бугун ўлимни кўриб, ибрат олдингми? «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» дедингми?


17. Бугун неча марта ўлимни эсладинг?


18. Бугун эркаклар таҳорат қилиб, жанозаларга бордиларми?


19. Бугун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга неча марта саловот айтдинг?


20. Бугун Аллоҳ учун касални зиёрат этдингми?


21. Бугун бировдан амри-маъруф ёки наҳйи мункар эшитдингми?


22. Бугун неча қатор оят ва нечта сура ўқидинг?


23. Бугун Аллоҳ розилиги учун қайси мусулмонга ёрдам бердинг?


24. Бугун бировга ваъда берган бўлсанг, устидан чиқдингми ёки устидан чиқа олмасанг, узр келтирдингми?


25. Бугун Аллоҳ розилиги учун ошкора ёки махий яхшилик қилдингми?


26. Бугун сендан биров юз ўгирган бўлса, бориб ярашдингми?


27. Бугун Аллоҳ розилиги учун ғазабингни ютдингми?


28. Бугун сенга бир мусулмон зулм қилиб қўйган бўлса, уни кечирдингми?


29. Бугун биров сени ҳамма нарсадан маҳрум бўлса, унга бирон нарса бердингми?


30. Бугун кимни Аллоҳ учун яхши кўрдинг, кимни Аллоҳ учун ёмон кўрдинг?


31. Бугун энг яхши кўрган нарсангни Аллоҳ розилиги учун бера олдингми?


32. Бугун исломдан бехабар юрган қайси бир гумроҳни Исломга чақирдинг?


33. Бугун неча марта ўзингни кулгудан тийиб турдинг?


34. Бугун Аллоҳдан қўрқиб, неча марта йиғладинг?


35. Бугун неча марта тавба қилиб, Аллоҳга қайтдинг?


36. Бугун Ер юзидаги мазлум мусулмонлар ҳақида дуо қилдингми?


37. Бугун қайси бир мусулмоннинг ҳожатига ярадинг?


38. Бугун қайси бир мусулмонга табассум қилдинг?


39. Бугун ғийбатдан, чақимчиликдан, ёлғондан ва бемаъно тортишувлардан тилингни тийдингми?


40. Бугун ширкдан сақландингми?


— Ажабо, қўлингдаги минг сўм масжидга нақадар кўп-у, бозорга нақадар оз. — Ажабо, бир ярим соат зикр нақадар узоқ чўзилади-ю, тўқсон минут футбол нақадар тез тугайди. — Ажабо, дуода сўзлар нақадар топилмайди-ю, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади. — Ажабо, агар футболда қўшимча вақтга ўтадиган бўлса, нақадар ҳаяжонланиб турамиз-у, Рамазондаги қўшимча намоздан узоқ деб нолиймиз. — Ажабо, Қуръондан бир саҳифа ўқиш нақадар қийин-у, "Даракчи"дан ўттиз бет нақадар осон. — Ажабо, бир неча дақиқа масжидда нақадар узоғ-у, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз. — Ажабо, хонанда қаршисида олдинги қаторларга нақадар ҳарисмиз-у, Худованда уйида сўнгги сафларга. — Ажабо, одамларга жумъа маърузасини эсда сақлаб, бошқаларга етказиш нақадар оғир-у, иғвою миш-мишларни ташиб юриш нақадар енгил. — Ажабо, телевизорнинг ҳар бир чўпчагига ишонамиз-у, Парвардигорнинг ҳақ сўзига шубҳа қиламиз. — Ажабо, севимли кўрсатув олдидан тайёрланиб, ҳар қанча кутамиз-у, намоз вақти деярли ўтиб кетса ҳам, унга ҳеч қанча тайёргарлик кўрмаймиз. — Ажабо, сериал қаҳрамонларини нақадар севиб, уларни куйиб-пишиб муҳокама қиламиз-у, масжидда ёнимизда турган намозхонни танимаймиз. — Ажабо, ҳар ким жаннатга киришни ҳар қанча тамаъ қилади-ю, бунинг учун бир нима қилиш, гапириш ёки ишониш кераклигини ҳеч қанча ўйламайди.


DAXSHAT-ADMIN
Категория: ISLOM | Просмотров: 819 | Добавил: Daxshat-Admin | Рейтинг: 3.0/2
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Dushanba, 23.10.2017, 21:36
Приветствую Вас MEHMON
Главная | Регистрация | Вход
I LOVE YOU
ЛЕЙЛА ИЛИ ФАХРИ?
Всего ответов: 52
ИСКАТЬ
КАЛЕНДАР
«  Sentyabr 2009  »
DshSshChrPyJmShnYk
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
АРХИВ
МУЗЫКА
[18.09.2009][MP3]
.Bojalar & Ziyoda feat Tohir Sodiqov - Yonimizda (4)
[19.09.2009][MP3]
4 ЧМБ_round_2 (0)
[19.09.2009][MP3]
BOJALAR-HALIMA HOLA (0)
[17.09.2009][MP3]
Eminem инструментал (2)
[17.09.2009][MP3]
Timati&snoop (2)
[17.09.2009][MP3]
минус (3)
ПОЛЬЗОВАТЕЛИ
  • Daxshat-Admin
  • Boka
  • ALI-90
  • sex_racom
  • karrolraxmonov83
  • jamol3090404s
  • Namangan
  • rustik4555
  • embyaka
  • Janobcha
  • sherainter
  • ddddsn84
  • chingizhan
  • Elton
  • Milinka
  • NoName
  • 222
  • ganijanovich
  • Мини-чат

    Daxshat.3dn.ru