.
 Блог
Главная » 2009 » Sentyabr » 17 » Саломнинг баракаси
03:32
Саломнинг баракаси
Олмонияда яшаётган бир турк йигит хажга боришни ният килиб, бошлиги фабрика хўжайинидан бир ойга рухсат сўради.
– Ахволни кўриб турибсан, ишни сендан бошкаси эплолмайди, рухсат йўк, – деди хўжайин.

– Йўк, рухсат бермасангиз бўлмайди, – дея катъийрок гапирди хўжайин.
– Нимага?
– Диний вазифамни адо килишим керак.
– Илтимос, кейинрок бор.
– хажга вакт тайинланган, ишдан хайдасангиз хам, хакларимни бермасангиз хам, боришим керак.
– Мухаммадга: «Хўжайиним Ханс мени жўнатмади», десанг бўлмайдими?
– Бўлмайди, чунки Хаж килиш – Аллохнинг буйруги.
«Аллохнинг буйруги», деган гапни эшитгач, хўжайин ўйланиб туриб деди:
– Майли, сенга рухсат бераман.
Йигит хажга жўнаш олдидан хайрлашгани борганида хўжайини:
– Мухаммадга мендан салом айт, – деди.
...Йигит Мадинага борганида Равзаи саодатга бориб: «Ассолату вассаламу алайка, йа Расулуллох!» дея саловот ва салом айтди, дуо, илтижолар килди. Шунда хўжайин Ханснинг саломи ёдига тушди. «Расулуллохга йўллаган саломини айтсамми, айтмасамми, – деб ўйлади, – насроний бўлса, жоизмикан?» Кейин минг бир истихола билан айтишга карор килди: «Эй Расулуллок! Менинг бир бошлигим бор, исми Ханс, миллати олмон, насроний динида сизга салом юборди. Бўйнимда карз бўлиб колмасин, деб айтяпман, айбга буюрманг...»
Шундай килиб, йигит бошлигининг саломини Пайгамбаримизга (с.а.в.) етказди. Маълумки, ким Набийга салом айтса, у зот, албатта, алик оладилар. Насроний Ханснинг саломига алик олганлари хам аник. Шу аликнинг баракотидан унинг калбига иймон кирди. Йигит хали Туркиядалик пайтидаёк Ханснинг мусулмон бўлганидан хабар топди ва ўша етказган саломи бошлигининг хидоятига сабабчи бўлганини англади, Аллохга хамду санолар айтди.
Бир насронийки, Пайгамбаримизга салом йўллаб, шундай улуг неъматга ноил бўлган экан, нега биз мусулмонлар у зотга салом йўллашдан чарчайлик?!
Аллохдан Мухаммад Мустафога саловот ва саломлар бўлсин!!

Категория: ISLOM | Просмотров: 683 | Добавил: Daxshat-Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Chorshanba, 20.09.2017, 04:58
Приветствую Вас MEHMON
Главная | Регистрация | Вход
I LOVE YOU
ЛЕЙЛА ИЛИ ФАХРИ?
Всего ответов: 52
ИСКАТЬ
КАЛЕНДАР
«  Sentyabr 2009  »
DshSshChrPyJmShnYk
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
АРХИВ
МУЗЫКА
[18.09.2009][MP3]
.Bojalar & Ziyoda feat Tohir Sodiqov - Yonimizda (4)
[19.09.2009][MP3]
4 ЧМБ_round_2 (0)
[19.09.2009][MP3]
BOJALAR-HALIMA HOLA (0)
[17.09.2009][MP3]
Eminem инструментал (2)
[17.09.2009][MP3]
Timati&snoop (2)
[17.09.2009][MP3]
минус (3)
ПОЛЬЗОВАТЕЛИ
  • Daxshat-Admin
  • Boka
  • ALI-90
  • sex_racom
  • NoName
  • rustik4555
  • Namangan
  • jamol3090404s
  • karrolraxmonov83
  • Janobcha
  • sherainter
  • 222
  • ddddsn84
  • chingizhan
  • Elton
  • Milinka
  • embyaka
  • Мини-чат

    Daxshat.3dn.ru