.
 Блог
Главная » 2009 » Sentyabr » 17 » Yusuf Qarzoviy; “Cho’chqa grippi-xajni qoldirilishiga sabab bo’la olmaydi”
03:28
Yusuf Qarzoviy; “Cho’chqa grippi-xajni qoldirilishiga sabab bo’la olmaydi”


Ислом оламининг машҳур намояндаси, Мусулмон олимлар халқаро уюшмасининг раиси шайх Юсуф Қарзовий ҳазратлари чўчқа гриппи ҳажни қолдиришга сабаб бўла олмайди, деб айтдилар.


«Бу йил ҳаж ёки умрани қолдиришга зарурат йўқ, - дедилар шайх Қарзовий Қатарнинг «Ватан» газетасига берган интервьюсида. - Бироқ, кексайиб қолган, сурункали касалликка чалинганлар ёки аввал ҳам зиёратга борганлар ҳаж ёки умрани кечиктиришлари мумкин».


Шайхнинг айтишларича, вирус юқишидан хавфсираган мусулмонлар бу йил ҳажга бормасликлари керак, бироқ шариат ҳаж рукнларининг вақтини кечиктиришга рухсат бермайди.


Шунингдек, шайх Қарзовий ҳажга тараддудидаги мусулмонларни барча хавфсизлик чораларини кўришга – эмланиш ва шу кабиларни бажаришга чақирди.


Бугунги кунга келиб 2837 кишининг ҳаётига зомин бўлган бу вирус туфайли кўплаб араб мамлакатларининг соғлиқни сақлаш вазирликлари қариялар ва болаларга бу йил ҳаж ёки умрага боришни ман қилган эдилар. Маълумки, ҳар йили ушбу муборак сафарга қуввати ва қудрати етган мусулмонлардан 2 миллиондан ортиқ киши зиёратга отланади.


Шайх Қарзовийнинг айтишларича, чўчқа гриппи ҳали эпидемия даражасига етмади, деб хабар беради «IslamOnline». «Шунинг учун бу вирус туфайли вафот этган мусулмонларни шаҳид дейиш дуруст эмас. Бироқ, Аллоҳ асрасин, агар бу вирус эпидемияга айланиб кетса, ундан вафот этганлар шаҳид ҳисобланадилар», - дейдилар шайх. Шайхнинг бундай дейишларига сабаб шуки, аввалроқ саудиялик олим Абдулмуҳсин Обейкан чўчқа гриппидан вафот этган мусулмонлар шаҳид бўладилар, деган эди.


Шунингдек, шайх Қарзовий вирусга қарши юзга тутиб юриладиган ниқоблар вирусдан ҳимояланишга ҳақиқатдан ҳам ёрдам берса, ҳаж жараёнида улардан фойдаланиш жоиз эканлигини ҳам айтдилар. Бундан ташқари, шайх ҳожиларга бир жойда кўпчилик бўлиб тўпланмасликни, рукнларни имкон қадар эрта тонгда адо этишни ва ҳаж пайтида шахсий гигиенага алоҳида эътибор беришни ҳам тавсия қилдилар.







Категория: ISLOM | Просмотров: 1325 | Добавил: Daxshat-Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Payshanba, 18.04.2024, 23:57
Приветствую Вас MEHMON
Главная | Регистрация | Вход
I LOVE YOU
ЛЕЙЛА ИЛИ ФАХРИ?
Всего ответов: 54
ИСКАТЬ
КАЛЕНДАР
«  Sentyabr 2009  »
DshSshChrPyJmShnYk
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
АРХИВ
МУЗЫКА
[18.09.2009][MP3]
.Bojalar & Ziyoda feat Tohir Sodiqov - Yonimizda (4)
[19.09.2009][MP3]
4 ЧМБ_round_2 (0)
[19.09.2009][MP3]
BOJALAR-HALIMA HOLA (0)
[17.09.2009][MP3]
Eminem инструментал (2)
[17.09.2009][MP3]
Timati&snoop (2)
[17.09.2009][MP3]
минус (3)
ПОЛЬЗОВАТЕЛИ
  • Daxshat-Admin
  • Boka
  • ALI-90
  • sex_racom
  • karrolraxmonov83
  • jamol3090404s
  • Namangan
  • rustik4555
  • embyaka
  • Janobcha
  • sherainter
  • ddddsn84
  • chingizhan
  • Elton
  • Milinka
  • NoName
  • 222
  • ganijanovich
  • Мини-чат

    Daxshat.3dn.ru