.
 
Главная » 2009 » Sentyabr » 17 » Oybek-Nigora:To'yimiz bo'lishi bu mish-mish!!
05:15
Oybek-Nigora:To'yimiz bo'lishi bu mish-mish!!

навбатдаги меҳмони бу йил Санъат институтига ўқишга қабул қилинган ёш, истеъдодли хонандалар Ойбек ва Нигора бўлиши ҳақида эълон қилгандик. Улар маъмурлари Маъруф бошчилигида келишилган вақтда кириб келишди.

Бир соат давомида телефон қўнғироқлари деярли тинмади. Аммо… Мухлислар томонидан берилган барча саволларга маълум сабабларга кўра, фақат Нигора жавоб берди. Нега деган саволга интервьюни охиригача ўқигач жавоб оласиз. 


 


- Сурхондарёда Ойбек ва Нигора турмуш қуришар экан, деган миш-мишлар тарқалган. Шу ростми?
Адҳам, Шўрчи тумани.
- Ойбек иккаламизга бир-бирларингга жуда моссизлар деб жуда кўп айтишган. Бизларнинг «турмуш қуришимиз» мана шу фикрлар асосида «туғилган» бўлиши мумкин. Иккаламизнинг ҳам севган инсонимиз йўқ, тўйимиз бўлиши ҳақидаги гаплар ҳам – шунчаки миш-миш!


- Қорақалпоғистонга қачон келасизлар?
Нукуслик мухлиса(ҳаяжонланганидан исмини айтишни унутиб қўйди)
- Қорақалпоғистонга Худо хоҳласа ёз ойларида гастрол сафари билан бориб қолиш ниятимиз бор.


- Хўжайиним жуда рашкчи, илтимос рашк ҳақида ҳам қўшиқ куйласаларингиз. Зора у кишига инсоф кириб қолса…
Навоийдан Г.
- Хоп бўлади, ҳаракат қиламиз.


- Оила қурганларингдан кейин ижодни давом эттирасизларми?
Тошкентдан Нилуфар.
Нигора: Турмуш ўртоғим рухсат берса, давом эттиришим мумкин.
Ойбек: Худо хоҳласа.


- Ўтган йил «Ниҳол» мукофоти олган эдингиз. У кимда туради?
Тошкентдан Наргиза.
Ойбек: «Акфа-Медиа»да.


- Нигора, ойингиз бу йил сизни турмушга бермоқчи бўлсалар, оила қурган бўлармидингиз?
Андижондан Мадина.
- Бу йил… Менимча бунга улгурмайман, чунки ижодимни давом эттириш ниятим бор. Қолаверса опачамни узатганимиз йўқ. Шу боис онам менга «турмушга чиқасан» демасалар керак.


- Биринчи саволим: ижодий янгиликларингиз ҳақида айтиб ўтсангиз? Иккинчи саволим: водийлик мухлисларни, тингловчиларни инжиқ бўлади, деб айтишади. Шу гапга фикрингизни билдириб ўтсангиз?
Андижондан Ирода.
- Ижод ҳақидаги саволингизга жавобим яқинда янги «Энса» номли ашула ёздик, худо хоҳласа тинглаб баҳо берасизлар, деган умиддамиз. Бундан сал олдин Мустақиллигимизнинг 18 йиллиги ва пойтахтимизнинг 2200 йиллик юбилейига бағишлаб Тошкентнинг эски анҳорларини ёдга олиб - «Анҳор» номли қўшиқ куйлаган эдик. Иккинчи саволингизга келсак, фикрингизга қўшиламан. Водийлик тингловчилар ҳақиқатан ҳам қўшиқ борасида танлаб-танлаб эшитишади. Бу нарса санъаткорнинг ютуғи деб ўйлайман. Чунки у инжиқ мухлисларнинг кўнглига йўл топа олаяптими, демак яхши маҳсулот яратаяпти. Яхши маҳсулотнинг мухлиси ҳам кўп бўлади. Водийликларнинг инжиқлигини қаердан билади, деб ҳайрон бўлманг, аямлар водийдан. Улар ҳам жуда инжиқлар. 


- Гастролларга чиққанларингизда Ойбек билан даромадни қандай бўлишасизлар?
Акрамжон Андижондан.
- Гастрол сафарига ёки бошқа хизматларга борганимизда, даромад тўғрисида олдиндан таклиф қилаётган томон билан келишиб олинади. Қолаверса, биз учун пул эмас, балки мухлислар концертимизни эшитиб, мазза қилиб чиқиб кетишлари муҳим. Бизни фақат шу нарса қизиқтиради. «Менга кўпроқ, сенга камроқ» деган келишмовчилик Ойбек иккаламиз ўртамизда ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Бундай келишмовчиликлар бўладиган бўлса гуруҳ умуман мавжуд бўлмагани маъқул.


 


- Муҳаббатга ишонасизми? Агар мухлисингиз севги изҳор қилса нима деб жавоб берган бўлардингиз?
Жиззахдан Танзила.
- Муҳаббатга нега ишонмай? Албатта, ишонаман. Онага, Ватанга муҳаббат бор. Инсон бир-бирини севади-ки оила пайдо бўлади. Иккинчи саволингизга келсак, мухлисим севги изҳор қилса, агар у менга бир кўришдан ёқса балки мулоқот қилиб кўрган бўлардим. Аксинча бўлса, худо хоҳласа ўзингизга мос, ўзингизга ярашадиган қизни топасиз, деб тўғри тушунтирган бўлардим. Менимча, инсонни бир кўришдан ёқтириб қолиш қийин, мулоқот қилиб кўриш орқали у билан феъл-атворларингиз қанчалик мос ёки мос эмаслигини билиб олишингиз мумкин.


- Мўмин Орипов қалбингизда қандай из қолдирган?
Бўстонлиқдан Чарос.
- У киши менинг қалбимда ўчмас из қолдирганлар. Ҳалигача ёнимда юриб, менга далда бериб келаётгандек туюлади. Улар мен учун бу дунёдан кетмаганлар.


- Илк бор саҳнага чиққан кунингизни эслай оласизми?
Абдулла, Наманган.
- Менимча 2004 йил эди, санаси аниқ эсимда йўқ «Туркистон» саройида бўлиб ўтган концертда илк бор саҳнага чиққанмиз. Ундан олдин эса бир инсоннинг туғилган кунида қўшиқ ижро этганмиз.


- Охирги марта сизни ким хафа қилди?
Шаҳноза, Тошкент.
- Охирги марта мени мана ҳозир интервьюда Ойбек хафа қилди.


- Ойбекнинг сизга ёқмайдиган томонлари?
Гавҳарой Андижондан.
- Вой-бу, жудаям кўп Ойбекнинг менга ёқмайдиган томонлари: хафа бўлса ҳозиргига ўхшаб олдимдан кетиб қолиб, гапирмасдан юради. Шунча инсон телефон қилаяпти, у эса йўқ... Кейин ичимдагини топ дейдиганлар хилидан. Беайб парвардигор, балки менинг ҳам унга ёқмайдиган ҳислатларим бордир. Лекин санаб ўтган камчиликларини ҳисобга олмаганда Ойбек яхши инсон.


Интервью аввалида мухлисларнинг деярли барча саволларига нега Нигоранинг ёлғиз ўзи жавоб берганлиги сабаби ҳақида айтиб ўтишга ваъда қилгандим. Гап шундаки, хонандаларга телефон қўнғироқлари белгиланган вақтдан анча олдин бошланган бўлиб, Ойбек ва Нигора кабинетга кириб келишлари билан Нигора дарҳол гўшакни кўтариб, ўзларини интиқлик билан кутган ва сим қоққан мухлисларнинг саволларига жавоб беришни бошлади. Бир мухлис Ойбекка саволи борлигини айтгач, гўшакни Ойбек олишга «мажбур бўлди». Мажбур бўлди, деб айтаётганимнинг боиси, Ойбек Нигора томонидан узатилган гўшакни «Гапиргим келмаяпти» деган баҳонада аввал олишни истамади. Аммо қистовимиз натижасида, хоҳламайгина жавоб берди. Нигора навбатдаги мухлиснинг телефон қўнғироғига жавоб бераётган вақтда эса шу пайт жиринглаб қолган телефонини кўтарганча аллақаёққа ғойиб бўлди. Шундан сўнг на телефонимизга жавоб берди, на кетаётиб узр сўраш эсига келди. Майли, балки Нигора уни қаттиқ хафа қилгандир. Лекин бу нарса улар таҳририятга келгунча рўй берган. Менимча, Ойбекнинг бундай ҳатти-ҳаракат қилишга ҳаққи йўқ эди. Мухлисларда нима айб?! Ойбек, феъл-атворингиз борасида яна бир марта чуқур ўйлаб кўрсангиз, менимча, ютқазмайсиз.
Дилшода.

Категория: SHOU-BIZNES | Просмотров: 1978 | Добавил: Daxshat-Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Juma, 26.04.2024, 07:59
Приветствую Вас MEHMON
Главная | Регистрация | Вход
I LOVE YOU
ЛЕЙЛА ИЛИ ФАХРИ?
Всего ответов: 54
ИСКАТЬ
КАЛЕНДАР
«  Sentyabr 2009  »
DshSshChrPyJmShnYk
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
АРХИВ
МУЗЫКА
[18.09.2009][MP3]
.Bojalar & Ziyoda feat Tohir Sodiqov - Yonimizda (4)
[19.09.2009][MP3]
4 ЧМБ_round_2 (0)
[19.09.2009][MP3]
BOJALAR-HALIMA HOLA (0)
[17.09.2009][MP3]
Eminem инструментал (2)
[17.09.2009][MP3]
Timati&snoop (2)
[17.09.2009][MP3]
минус (3)
ПОЛЬЗОВАТЕЛИ
  • Daxshat-Admin
  • Boka
  • ALI-90
  • sex_racom
  • karrolraxmonov83
  • jamol3090404s
  • Namangan
  • rustik4555
  • embyaka
  • Janobcha
  • sherainter
  • ddddsn84
  • chingizhan
  • Elton
  • Milinka
  • NoName
  • 222
  • ganijanovich
  • Мини-чат

    Daxshat.3dn.ru